16 май, жума куни Россия ва Украина Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) воситачилигида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини навбатдаги алмаштиришни амалга оширди.

909 нафар жасад Украинага қайтарилди. Украина ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштириш штабига кўра, булар Россия ҳудудидаги ўликхоналардан олинган жасадлар, шунингдек, яқинда Кураховка, Покровск, Бахмут, Угледар, Луханск, Запорижжя, Суми ва Харкив йўналишларидаги жанговар ҳудудларда ҳалок бўлганларнинг жасадларидир. "Ҳуқуқ-тартибот идоралари терговчилари ИИВ экспертиза муассасалари билан биргаликда марҳумларнинг шахсини қисқа вақт ичида аниқлайди", дейилади хабарда.

Россия 34 аскарнинг жасадини қабул қилди, деди Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев РБК агентлигига.

Тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери Россия ва Украина ХҚХҚ воситачилигида мунтазам равишда ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашиб келади. Аввалги бундай алмашув 28 март куни бўлиб ўтган, ўшанда 43 кишининг жасади Россияга, 909 кишининг жасади Украинага топширилган эди.