Ўзбекистон делегациясининг Софияга ташрифи доирасида Болгария президенти администрациясида учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ маълумотига кўра, президент администрацияси раҳбари Гилиб Донев Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва икки томонлама муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этди.

Учрашувда олий даражадаги бўлажак ташрифнинг протокол масалалари юзасидан мазмунли музокаралар олиб борилди ва имзоланиши режалаштирилган айрим ҳужжатлар рўйхати кўриб чиқилди.