Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди.
Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари 2027 йил 1 январга қадар қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:
• фойда солиғи – бино ва иншоотлар, ер участкаларини ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича;
• мол-мулк солиғи ва ер солиғи – ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаб турган ер участкалари бўйича.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2025 йилдан кучга кирди.



