Ёзги таътилда болалар вақтини мазмунли ташкил этиш учун my.gov.uz'да соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш хизмати ишга туширилди.
Энди ота-оналар ўз фарзандлари учун қулай мавсум ва оромгоҳни танлаб, уйдан чиқмасдан туриб ариза йўллаши ва тўловни амалга ошириб, йўлланма олиши мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун:
- my.gov.uz порталидан «Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш учун ариза бериш«ни танланади;
- йўлланма олмоқчи бўлган фарзандингизни белгиланади;
- оромгоҳ ва қулай мавсумни кўрсатилади;
- тўловни амалга ошириб, электрон йўлланма олинади.
Йўлланма тўлов амалга оширилганидан сўнг автоматик равишда шаклланади.
Йўлланма банд қилингач, 30 дақиқа ичида тўлов тўлиқ амалга оширилмаса, у автоматик тарзда бекор бўлиб, банд қилинган йўлланма қайта сотувга чиқарилади.
Болалар оромгоҳларига йўлланма 7−14 ёшдаги болаларга берилади.



