Пойтахт ИИББ хабар беришича, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида вақтинча яшовчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди

Тезкор тадбир давомида хонадоннинг ошхонасида бекитиб қўйилган 37 дона полиэтилен пакетга қадоқланган кукунсимон модда, электрон тарози ва бошқа қадоқлаш учун зарур воситалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилди. 

Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, гумонланувчидан олинган 337 ўрамдаги моддалар синтетик ва гиёҳвандлик воситалари экани аниқланди. 

Ҳолат юзасидан бу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.