«Ҳудудгазтаъминот» маълум қилишича, Қибрай туманининг Салар маҳалласида жойлашган нотурар бино хатловдан ўтказилганда, фуқаро Ш.А. кафел ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани маълум бўлди.
E-maʼmuriy дастури орқали ҳисоб-китоб қилинганида газ таъминоти корхонасига 955 млн 583 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.
Оққўрғон тумани «Уста Нурмат» МФЙда жойлашган «Р.Қ.» МЧЖга қарашли новвойхонада газ тармоғига тегишли лойиҳа-техник ҳужжатларисиз улангани аниқланди.
Ҳолат бўйича 946 млн 080 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига топширилди.



