Куни кеча А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Спарк» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетгани ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил хандақдан олиб чиқилган.

Маълум бўлишича, автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.