“Кун тартиби учун яна битта масала – кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги. Майли, [тўқимачилик кластерларининг] давлат олдида қарзи бор, кредит қарзи бор, лекин фермерларнинг олдида ҳам жуда катта қарзи бор. Унинг оқибатида фермер солиқ тўламаяпти, ойлик беролмаяпти, кредитини ёполмаяпти”, – деди Қудбиев.
Йиғилишда иштирок этган иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ҳам кластерларнинг фермерлардан қарздорлигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июлда пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштириш чоралари эълон қилинган эди.



