Бўстонлиқ туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида бирламчи маълумот тақдим этилди.

Бугун, 31 июл соат 13:00 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани, «Бурчмулла» МФЙда жойлашган «Бурчмулла» ўрмон хўжалигига қарашли қир адирликда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ҳозирда воқеа жойида Тошкент вилояти ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳамда ўрмон хўжалиги ходимлари ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади ФВВ хабарида.