Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, шу муносабат билан Чилонзор туманининг айрим кўчаларида соат 12:00 дан 23:00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
Кўчалар рўйхати:
- Чўпонота — Қатортол кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — КҲАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КҲАЙдан — Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Ҳайдовчиларга айланма ва ёндош кўчалардан ҳаракатланиш тавсия қилинган.



