Вилоят ЙҲХБ қайд этишича, Қўқон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирида катта йўлда Cobalt русумли автомобилни бошқариб юрган 13 ёшли фуқаро аниқланган. Вояга етмаган ҳайдовчи машинани бошқаришига отаси рухсат берганини билдирган.

Боланинг отаси эса ўғли ёлғиз бўлмаганлиги, ўзининг ёнида эканлиги сабабли унга машина бошқарувини берганини таъкидлаган.

Ушбу шахсга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.