28 август куни соат 08:09 да  Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида электромобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 08:15 да етиб бориб, ёнғин соат 08:19 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.