Шундай ноёб артефактлардан бири – гулбарг шаклидаги қўрғошин идиш. Тахминан XII–XIII асрларга, Ғазнавийлар даврига оид ушбу топилма ҳозирда Лондондаги “Орфеус” галереясида сақланмоқда. Бундай идишлар ўша даврда тантанали маросимларда, уй безагида кенг қўлланилган ва ҳунармандлар маҳоратининг юқори даражасини ифода этган.
Ўзбекистон музейларида бу турдаги буюмлар жуда кам сақланган. Шу боис, уларни халқаро коллекциялардан олиб келиш миллий меросни бойитиш ва халқ тарихини кенг жамоатчиликка намойиш қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг асосий вазифаларидан бири – оид ноёб артефактларни жамлаш ва уларни халқаро ҳамжамиятга тақдим этишдир. Гулбарг шаклидаги қўрғошин идишнинг марказ экспозициясида ўрин олиши ҳам ана шу йўналишдаги муҳим қадам ҳисобланади.
Бундай артефактлар тилсиз гувоҳ сифатида ўтмиш билан келажакни боғлайди. Уларни асраб-авайлаш ва қайтариш эса авлодлар учун маънавий кўприкдир.



