Шунингдек, тўқнашувлар содир бўлаётгани ва жароҳат олганлар ҳақида хабарлар тарқамоқда.
Шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Непал ҳукумати кўрсатмаларига амал қилишга, хусусан, одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш тавсия этилади.
Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимининг қуйидаги рақамига мурожаат қилиш мумкин +91 94994 85962 (Теlegram/WhatsApp).
Телефон рақами тун-у кун ишлайди.



