Фармонга кўра, 2025-2026 ўқув йилидан педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади.

Мазкур стипендия педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган 1 нафар охирги икки курс талабасига тайинланади. 

Ушбу стипендияни тайинлаш учун талаблар президентнинг “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.