Субсидиялар қуйидаги йўналишларда берилади:
таълим харажатлари учун:
- касб-ҳунар, дастурлаш, ахборот технологиялари курслари учун – БҲМнинг 5 бараваригача;
- умумтаълим фанлари – БҲМнинг 3 бараваригача;
- хорижий тиллар учун – БҲМнинг 3 бараваригача.
Бир нафар ёшга бир турдаги курс учун 12 ойдан ошмаган муддатда субсидия ажратилади;
ижарада яшаш харажатлари учун – бир кунлик миқдор БҲМнинг 10 фоизигача (41 минг 200 сўм);
транспорт харажатлари – ҳар бир километр учун БҲМнинг 0,2 фоизигача (824 сўм).
Ҳар йили 500 нафар ногиронлиги бўлган ёшгагина субсидия ажратилади. Субсидиялар ариза топшириш кетма-кетлиги бўйича берилади.
Ёшлар қуйидаги икки йўлдан бири орқали ариза топшириши мумкин:
давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат қилиш;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон шаклда ариза юбориш.
Ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- паспорт ёки шахсий идентификация рақами;
- нодавлат таълим муассасаси билан тузилган шартнома;
- яшаш харажатлари қопланиши сўралса, ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома;
- транспорт харажатлари учун – йўл чипталари ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ариза 15 иш кунида кўриб чиқилади. Агар барча талаблар тўлиқ бажарилган бўлса:
- ариза берувчига СМС орқали хабарнома юборилади;
- маҳалладаги ёшлар етакчиси таълим олиш, яшаш ва транспорт шароитларини мониторинг қилади;
- нодавлат таълим муассасаси ҳар ойлик ҳисоб-фактурани туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига юбориб боради.
Аризада камчиликлар бўлса, ариза берувчига бу ҳақда СМС-хабарнома юборилади ва камчиликлар тузатилгандан кейин қайта мурожаат қилиш мумкин.
Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг:
- таълим харажатлари учун маблағ туман (шаҳар) бўлими орқали нодавлат таълим ташкилоти ҳисобварағига ўтказилади;
- яшаш ва транспорт харажатлари учун маблағлар ариза берувчининг шахсий банк картасига юборилади.



