Непалнинг собиқ бош судяси Сушила Карки бош вазир вазифасини бажарувчи бўлди. Непал президенти Рам Чандра Паудел бу лавозимга 73 ёшли Каркини тайинлади ва у 12 сентябр, жума куни қасамёд келтирди.

Карки Непалнинг биринчи аёл бош вазиридир. Унинг номзодини намойишчилар етакчилари таклиф қилган. У Непал вазирлар маҳкамасига 2026 йил мартида бўлиб ўтиши мумкин бўлган кейинги сайловларга қадар раҳбарлик қилиши кутилмоқда.

Карки мамлакатда коррупцияга қарши кураши билан танилган, дея хабар беради dpa.

9 сентябр куни Непал ҳукумати оммавий норозиликларга сабаб бўлган ижтимоий тармоқларга тақиқни бекор қилди. Инқироз шароитида бош вазир Шарма Оли, ички ишлар вазири ва яна икки вазир истеъфога чиқди.