Хитой АҚШнинг яримўтказгичлар секторига қарши иккита суриштирув бошлади. Улардан бири, Хитой Савдо вазирлиги томонидан хабар қилинганидек, Texas Instruments ва ON Semiconductor компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган интерфейс ва драйвер чиплари, жумладан, баъзи аналог чипларга қарши антидемпинг чоралари билан боғлиқ.
Вазирлик, шунингдек, АҚШнинг Хитой чиплари секторига нисбатан «дискриминацион ҳаракатлари» юзасидан алоҳида суриштирув бошлади. Идоранинг таъкидлашича, Вашингтоннинг экспорт чекловлари ва тарифлари «Хитойнинг юқори технологияли саноати ривожланишини тўхтатувчи ва бостирувчи омилдир».
14-17 сентябр кунлари Мадридда АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн иштирокида музокаралар бўлиб ўтади. Муҳокаманинг асосий мавзулари савдо тўсиқлари, миллий хавфсизлик масалалари ва TikTok ижтимоий тармоғининг келажаги бўлади.



