17 сентябрь, чоршанба куни ташкиллаштирилган учрашув Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақаси “Б” гуруҳининг 1-туридан ўрин олди.
Беллашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар дастлабки турдан кейин 1 очкодан бўлиб олди.
“Андижон” турнир доирасидаги навбатдаги ўйинини 1 октябр куни Қатарнинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўтказади.
Осиё чемпионлар лигаси 2
“Б” гуруҳи, 1-тур
17 сентябр, чоршанба
“Арқадағ” — “Андижон” 0:0



