Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 24 ёшли аёл икки ўғли ва ўзини кўп қаватли уйдан пастга ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uzʼга маълум қилди.

Ҳолат 17 сентябр куни соат 14:18 атрофида содир бўлган. 2001 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан рашк туфайли келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жаҳл қилиб, 1 ва 3 ёшли ўғилларини ўзлари яшаб турган уйнинг 4-қавати йўлак деразасидан пастга ташлаб юборган. Сўнгра 8-қават йўлак деразасидан ўзини ҳам пастга ташлаган. 

Ҳодиса оқибатида аёл шифохонада вафот этган, икки нафар вояга етмаган боланинг ҳаёти сақлаб қолинган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.