Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

Миграция агентлиги ва GLAA ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ҳужжат Буюк Британияга ишчи кучи етказиб бериш жараёнини тартибга солиш, жалб этиладиган меҳнат мигрантларининг сонини кўпайтириш ҳамда ушбу мамлакат ҳудудида ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш имконини яратади.

GLAA – Буюк Британиянинг давлат назорат органи ҳисобланади. Ташкилот қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи хусусий бандлик ва рекрутинг агентликларига лицензия бериш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш, меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва меҳнат муҳитини яхшилаш билан шуғулланади.