Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, Косонсой туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро лицензиясиз Binance платформасида криптоактивлар савдоси билан шуғулланган. Жорий йилнинг март ойидан май ойига қадар умумий қиймати 542 миллион сўмлик 35 та битим ўтказган. Далилий ашё сифатида iPhone 11 олинди.
Шунингдек, Норин туманида яшовчи 37 ёшли фуқаро 2024 йилнинг май ойидан ноябр ойига қадар умумий қиймати 1,7 миллиард сўм бўлган 35 та ноқонуний криптоактивлар билан боғлиқ операцияни амалга оширгани учун қўлга олинди.
Ушланганларга нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонунчиликни ўта йирик миқдорда бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.



