Январдан сентябр ойининг охиригача ботнет-ҳужумлардаги зарарли трафикнинг 39 фоизи фақат Россиядан келган бўлиб, бу Россиядаги нишонларга ҳужумлар учун маҳаллий серверлардан фойдаланишни кўрсатади. Бу ҳақда 2 октябр, пайшанба куни Servicepipe киберхавфсизлик компаниясига таяниб, «Ведомости» газетаси хабар берди.
2024 йилнинг шу давридаги тегишли кўрсаткич атиги 5 фоизни ташкил этган.
DDoS-ҳужумлар географиясининг ўзгариши тенденциясини "Спикател" ахборот хавфсизлиги мониторинги бўлими етакчи таҳлилчиси Алексей Козлов тасдиқлади. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, бундай тармоқларнинг тахминан 30 фоизи Россиядан ишлайди.
Ботнет — зарарли дастурлар билан зарарланган компютерлар ёки бошқа қурилмалар тармоғи.
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Servicepipe 410 минг ҳужумни қайд этган. 2024 йилнинг худди шу даврида 305 мингта ҳужум кузатилганди.



