Олимпиадада мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар иштирок этади.
Фанлар бўйича ўтказиладиган босқичлар қуйидагича белгиланган:
- 14 октябр – Математика;
- 15 октябр – Кимё;
- 16 октябр – Физика;
- 17 октябр – Информатика ва АТ;
- 18 октябр – Биология;
- 20 октябр – Тарих, География;
- 21 октябр – Рус тили ва адабиёти, Давлат ва ҳуқуқ асослари;
- 22 октябр – Инглиз тили, Немис тили, Француз тили, Тожик тили;
- 23 октябр – Она тили ва адабиёт, Ўзбек (Давлат) тили, Қозоқ тили, Қорақалпоқ тили ва адабиёти.
Олимпиадалар ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади. Иккинчи босқич 1 турда, тест шаклида ўтказилиши мумкин.
Ҳар бир фан бўйича энг юқори натижани кўрсатган 3 нафар ўқувчи кейинги босқичга йўлланади. Натижалар эса ўша куннинг ўзида эълон қилинади.
Белгиланган вақтда қатнашмаган ўқувчилар учун қайта топшириш имконияти берилмайди.



