Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади:

🔹 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;
🔹 Ўзбекистондаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.

Кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календар кундан кўпроқ Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон солиқ резидентлари деб эътироф этилади.