Бу ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига асосан фуқароларга 1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача, мансабдор шахсларга 2 млн 60 минг сўм 4 миллион 120 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга 2 миллион 60 минг сўм — 2 млн 884 минг сўм, мансабдор шахсларга 4 млн 120 минг сўм — 6 млн 180 минг сўм миқдорда жарима солинади.
Ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага ис гази, углерод оксиди каби зарарли моддалар ажралиб чиқади.



