Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, юк ва йўловчи ташиш соҳасидаги мавжуд имкониятлар ҳамда истиқболли йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро йўловчи ва юк ташувлари бўйича Ўзбекистон-Полша қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишини яқин вақт ичида ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар. Ушбу ташаббус икки давлат ўртасидаги транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлаш, транзит ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Полшада фаолият юритаётган йирик автотранспорт компанияларига Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва замонавий стандартлар асосида қайта тайёрлаш хусусида фикр алмашилди.