Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 9 октябр куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашди.

«Мулоқот чоғида ҳам глобал, ҳам минтақавий аҳамиятга молик масалаларга тўхталиб, Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратдик. Мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, минтақаларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлайдиган навбатдаги қадамларни интиқлик билан кутиб қоламан», деб ёзди Саида Мирзиёева.