Суҳбат давомида Ўзбекистонда миграция соҳасини тартибга солиш, хорижда ишлаётган ҳамюртларимиз ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, чет элга ишлаш учун бораётганларни аниқ касбларга ўқитиш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган дастурлар ҳақида маълумот берилди.

Ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан батафсил жавоб олди.

Корхона бошқарув кенгаши раиси Ахмет Кара билан кечган музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Ахмет Кара бугунги кунда корхонада ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароларидан мамнунлигини, уларнинг меҳнатсеварлиги, ўз вазифасига масъулият билан ёндашишини алоҳида таъкидлади. У, шунингдек, корхонада мавжуд бўлган бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишга тайёр эканини маълум қилди.