Жумладан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти илк бор дунё университетлари рейтингида топ-600 (501-600) таликдан ўрин олди.

Бундан ташқари, қуйидаги Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳам рейтингда қайд этилди:

Тошкент давлат техника университети – 1001-1200 таликда;
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 1201-1500 таликда;
Тошкент ахборот технологиялари университети – 1501+ тоифада.

Шунингдек, 58 та ОТМ репортер (даъвогар) сифатида рўйхатга кирди.

2026 йилги рейтингда 115 та давлат ва ҳудуддан 2 191 та университет иштирок этди. Улар орасида Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидан 17 та университет бўлиб, Ўзбекистон илк бор тўртта ОТМ билан қайд этилди.

Times Higher Education World University Rankings дунёдаги энг нуфузли халқаро рейтинглардан бири бўлиб, у олий таълим муассасаларининг фаолиятини таълим сифати, тадқиқот муҳити, илмий таъсир, халқаро очиқлик ва саноат билан ҳамкорлик каби 5 асосий йўналиш бўйича баҳолайди.