2026 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага илмий кадрларни тайёрлаш бўйича қабул квотаси тасдиқланди.
Юқоридаги барча йўналишларга 5300 та квота ажратилган бўлиб, шундан 4094 таси таянч докторантура, 714 таси докторантура, 398 таси стажёр-тадқиқотчи йўналишларига берилади. Мақсадли докторантурага (DSc ва PhD) 76 та ўрин ажратилади. Экология соҳасидаги хотин-қизлар учун уч йўналишга 18та ўрин берилади.
Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари ва стажёр-тадқиқотчилик учун ҳужжатлар қабули 2025 йил 5 ноябргача давом этади.
Мазкур йўналишлардаги таълим илмий ташкилот ва таълим муассасаларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



