Жорий йилнинг 15 октябр куни соат 17:05 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti, Hongqi русумли автомашиналар ва King Long русумли автобус ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



