Кеча, 17 октябр куни соат тахминан 16:35 ларда «1-автобус саройи» филиали тасарруфидаги Saz Le-60 русумли, 26-сонли йўналиш автобуси ҳайдовчиси Ш.О. (1987 йил туғилган, иш стажи 15 йил) бошқарувидаги автобус ЙТҲга учради.

У автобусни Юнусобод тумани Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, йўлнинг қатнов қисмига сув сепилганини ҳисобга олмасдан ва оралиқ масофани сақламаслик оқибатида олдинда ҳаракатланиб кетаётган Cobalt русумли автомобилнинг орқасидан бориб уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Ўз навбатида, Cobalt русумли автомобил ҳам тўқнашув натижасида олдида ҳаракатланиб кетаётган BYD русумли автомобилга урилган.

Дастлабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Енгил автотранспорт воситалари ҳамда автобус техник шикастланган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.