Партияга кўра, бу йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва фуқаролар ҳаётини асрашда муҳим қадам ҳисобланади.

Партиянинг асосий таклифлари:

  • Vision Zero дастурини жорий этиш — йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ҳолатини камайтириш мақсадида;
  • «Мактаб атрофи — хавфсиз ҳудуд» дастури — болалар учун энг хавфсиз пиёда маршрутлари ва махсус ҳаракат режимини таъминлаш;
  • қоидаларни мунтазам бузган ҳайдовчилар учун суғурта тўловларини ошириш орқали иқтисодий жавобгарликни кучайтириш;
  • вояга етмаганлар ўлими билан боғлиқ ҳодисаларда жазони икки баробар кучайтириш ва таълим муассасалари атрофида тезликни назорат қилиш;
  • тезликни сурункали оширган ҳайдовчилар учун транспорт ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини узайтириш ва маст ҳолатда инсон ўлимига сабаб бўлганлар учун умрбод ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш.

Партия мазкур ташаббусни Олий Мажлисдаги фракцияси орқали қонунчиликда илгари суриши белгиланган.