Шаҳар ва туманларда ҳам ҳокимларнинг рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
Барча вазирлик ва ҳокимликларга ўз тузилмасида сунъий интеллектни ривожлантириш билан шуғулланадиган алоҳида бўлинма ташкил қилиш ва уларга аниқ вазифалар белгилаб бериш топширилди. Ушбу вазифалар асосан:
- иш самарадорлигини ва хизмат сифатини oшириш,
- ортиқча харажатларни камайтириш,
- “яширин” иқтисодиёт ва бюрократик тўсиқларни қисқартириш,
- сунъий интеллект орқали ечим топиш каби масалаларни ўз ичига олади.
Шунингдек, юқори кўрсаткичга эришган, хорижий тил билган ва технологик билимлари кучли 100 нафар мутахассис АҚШ, Европа, Сингапур ва Япония каби мамлакатларга олти ойлик курсларга юборилади.
Келгуси йилдан вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш ҳолатини баҳолайдиган рейтинг тизими ишга туширилади.



