Бу янгилик ҳайдовчиларни талаб юқори бўлган вақтларда фаолроқ ишлашга рағбатлантиради. Натижада бозорда талаб ва таклиф мувозанати тезроқ барқарорлашади, сафар нархлари пасайиши, йўловчилар эса таксини тезроқ чақириб, манзилига қисқа вақт ичида етиб бориши мумкин бўлади.

Ҳайдовчилар учун бундай юқори талаб белгиланган буюртмалар карточкада “Талаб жуда юқори. Комиссия камайтирилган” деган бинафшаранг белги кўрсатилади.

Базавий буюртма баҳосига тариф бўйича сафар нархи, пулли вариантлар (масалан, болалар креслоси), пулли чақириш, пулли кутиш каби хизматлар киради.