Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон–Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Суҳбатларда саноат кооперацияси, агросаноат ва фармацевтика, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, туризм ҳамда таълим каби йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш назарда тутилган. Шунингдек, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашиш режалаштирилган.
Александр Вучич шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.




