Расмий ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат раҳбарлари иштирокида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Суҳбатларда Ўзбекистон–Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан:
машинасозлик ва саноат кооперацияси;
агросаноат ва фармацевтикада қўшма лойиҳалар;
ахборот технологиялари ва рақамлаштиришда амалий ечимлар;
туризм ва транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш;
таълим, маданий-гуманитар алмашинувлар ҳамда тартибли меҳнат миграцияси каби устувор йўналишлар муҳокама этилади.
Ташриф якунида икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш режалаштирилган. Шунингдек, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.
Александр Вучич фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.



