Ушбу воқеа Ўзбекистон автомобил саноатининг экспорт йўналишини ривожлантириш ва Kia брендининг Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди. ADM Global компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар маҳаллийлаштириш ва йиғишнинг юқори даражасини тасдиқлаган ҳолда халқаро сифат ва хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб беради.

Яқин вақт ичида Душанбеда Kia компаниясининг флагман шоуруми очилиб, у Тожикистонда бренд автомобилларини сотиш ва хизмат кўрсатишнинг асосий марказига айланади. Бу ерда Kiaʼнинг барча сўнгги моделлари, шунингдек, техник хизмат кўрсатишдан тортиб, асл эҳтиёт қисмлар дастуригача бўлган барча сервис хизматлари тақдим этилади.

Тожикистонга экспортнинг бошланиши етказиб бериш географиясини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича ADM Global стратегиясининг мантиқий давоми бўлди. 2025 йил баҳорида Қирғизистонга экспорт муваффақиятли йўлга қўйилгандан сўнг, Тожикистон бозорига кириб бориш бренднинг ишончли ривожланаётгани ва Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг минтақавий марказ сифатидаги ўрни ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

ADM Jizzakh ҳар бир янги экспорт йўналиши билан Ўзбекистоннинг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий автомобилларнинг ишончли ишлаб чиқарувчиси сифатидаги обрўсини мустаҳкамламоқда.
ADM Global
Instagram | Facebook | YouTube | X | LinkedIn
ADM Jizzakh
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида



