Ўзбекистонда иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бериладиган 1 миллион сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам берилиши бошланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

“Президентнинг 2025 йил 1 майдаги ПҚ–134-сон қарорига мувофиқ, ноябрь ойида ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши бошланди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, моддий ёрдам олиш учун аризалар 1 октябргача қабул қилинган бўлиб, улар “Маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган.

Аввалроқ иситиш мавсумида табиий газ бўйича базавий меъёр оширилганди.