Сенатор маълумотига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий ЙТҲ сони 3,8 фоизга камайган, ҳалок бўлганлар 4,8 фоизга қисқарган, жароҳатланганлар 3,5 фоизга камайган, пиёдалар иштирокидаги авариялар 5,8 фоизга пасайган.
Қайд этилишича, авариялар динамикасидаги пасайишга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган:
- ЙҲҚга амал қилиш маданиятининг ошиши;
- ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимининг яхшиланиши;
- йўл ҳаракатини бошқаришда рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ривожланиши.
Аввалроқ беш ой ичида ЙҲҚни бузганлиги учун 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўллангани хабар берилганди.



