Амалдаги қоидаларга мувофиқ, олий ҳарбий таълим муассасаси битирувчилари ўқишни якунлагандан сўнг офицерлар таркиби лавозимларида 5 календар йил ҳарбий хизматни ўташи шарт эди, хизмат ўталмаса, ўқитиш харажатларини қайтариш мажбурияти бор.

Янги қарор билан шу норма аниқлаштирилди ва кучайтирилди: агар битирувчи офицер лавозимида 5 йил хизмат қилмаса, ўқитиш учун сарфланган маблағлар ундирилади.

Амалиётда баъзи битирувчилар ҳарбий хизматчи сифатида эмас, ходим тариқасида бошқа вазирлик-идораларга юборилаётгани инобатга олиниб, улар учун ҳам ходим сифатида 5 календар йил хизматни ўташ мажбурияти қонунчиликда белгилаб қўйилди. Мажбурият бажарилмаса, харажатлар ундирилади.

Кучга кириши: қарор расмий эълон қилинган санадан амалга киритилади.