Фавқулодда вазиятлар хизматлари маълумотига кўра, кучли шамол кузатилиши эҳтимоли бор туман ва шаҳарларда очиқ ҳавода узоқ муддат қолмаслик, имкон қадар ишлар ва тадбирларни ёпиқ биноларда ўтказиш тавсия этилади

Ташқарига чиққанда ниқоб (маска) ҳамда кўзни ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш, айниқса, чангли шамол бўлиши мумкин бўлган пайтларда нафас йўлларини асраш зарур.

Баланд дарахтлар, эскириб қолган электр устунлари, енгил конструкциялар ва реклама баннерлари атрофида тўпланмаслик, мустаҳкам бўлмаган том қопламалари, эшик-деразаларни мустаҳкамлаб қўйиш, йўл ҳаракатида тезликни меъёрга солиш, оралиқ масофани сақлаш ва шамол тезлиги ошиши мумкин бўлган йўл кесимларида эҳтиёткорликни кучайтириш тавсия этилади.