Президент тиббиёт соҳаси ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган қатор чораларни маълум қилди.
Асосий рағбатлар:
Йиллик пул мукофоти: ҳар йили «Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни» доирасида давлат тиббиёт муассасаларидаги барча ходимлар рағбатлантирилади.
Инновация учун мукофот: туманда янги даволаш усулини жорий этган шифокорларга — 21 млн сўм.
Узоқ йиллик меҳнат учун имтиёзлар:
- давлат тиббиёт муассасасида 15 йил ишлаган ходимларга санаторийга бепул йўлланма;
- фарзанди давлат ОТМга ўқишгa кирса, бир йиллик контракт суммасига 30 фоиз чегирма;
- ҳар йили алоҳида натижа кўрсатган 500 нафар ходимга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан компенсация қилинади.
Юқори технологияли ёрдам: 3 йил ва ундан ортиқ стажга эга ходимларга зарурат туғилганда йилда бир марта юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам бепул кўрсатилади.
Илмий фаолият: халқаро индексацияланган журналларда илмий мақола чоп этишга сарфланган харажатлар тўлиқ қопланади.
Кутилишича, ушбу чоралар тиббиёт ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш, клиник амалиётга инновацияларни жорий этиш ва кадрлар барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.



