Кириш туризмидаги барқарор ўсиш қатор омиллар билан изоҳланади: визалар тартибининг соддалаштирилиши, тўғридан тўғри авиақатновлар географиясининг кенгайиши ҳамда Ўзбекистон туризмининг халқаро майдонда фаол тарғиботи самара бермоқда.

Энг оммабоп йўналишлар сирасида анъанавий равишда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент етакчилик қилмоқда. Шу билан бирга, экологик ва гастрономик туризмга қизиқиш сезиларли ошиб, тобора кўпроқ меҳмонлар Фарғона водийси ва мамлакат жанубига саёҳатни танламоқда.