Қарорга мувофиқ, кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби, номзодларни тақдим этиш ва мукофотни топшириш механизмлари белгилаб қўйилди.
Кимлар тақдирланади: гиёҳвандликка қарши курашишда фидойилик кўрсатган фуқаролар, биринчи навбатда — ёшлар.
Номзодлар тақдимоти: номзодлар рўйхати ҳар йили 1 майгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига киритилади.
Нишон, қоидага кўра, ҳар йили 26 июн — Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали равишда топширилади.
Такрорий берилиши: бир шахсга фақат бир марта берилади. Тақилиш қоидаси: давлат мукофотларидан кейин, кўкракнинг чап томонига тақилади.
Низом гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида фаолликни ошириш, профилактика ва ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.



