Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги тартиблар жорий этилади:
- йўлланмасиз мурожаат — пулли хизмат: режали тиббий ёрдамни ўз хоҳиши билан олиш учун мурожаат этган мижозларга тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатилади;
- кафолатланган пакетдан ташқари — қўшимча тўлов: бирламчи тиббий-санитария ёрдами доирасида давлат томонидан бепул кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно, қолганлари пулли хизмат сифатида расмийлаштирилади;
- рўйхатга олиш ва ҳужжатлаш: мижозларни тиббиёт муассасаси рўйхатга олиш бўлими қабул қилади ва қайд қилади; тиббий картага шахсни тасдиқловчи маълумотлар асосида “пулли хизмат” белгиси киритилади;
- олдиндан тўлов шартлари: мижозлар тасдиқланган нархнома асосида олдиндан тўлиқ тўлов қилган ҳолда қабул қилинади;
- мутахассисга йўналтириш: тўлов амалга оширилгандан сўнг мижоз маслаҳат учун мутахассис шифокорга ва/ёки инструментал-лаборатор текширувларга юборилади;
- даволаш тактикаси: текширув натижаларига кўра тор соҳа мутахассиси кўриги, шунингдек амбулатор ёки стационар шароитда даволаш чораси белгиланади.



