Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун, нотижорат мақсадларда республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланган:
- ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
- темирйўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
- автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ доллари;
- халқаро курерлик жўнатмалари орқали — 200 АҚШ доллари;
- халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 АҚШ доллари.
Ушбу меъёрлар фақат шахсий эҳтиёж учун фойдаланиладиган, яъни тижорат мақсадларида бўлмаган товарларга тааллуқли.
Белгиланган қийматдан ортиқ миқдорда товар олиб кирилган тақдирда, қўшимча қисми амалдаги қонунчиликка мувофиқ божхона тўловларига тортилади.



