Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи Термиз – Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади. Энди йўловчилар икки давлат орасида хавфсиз тарзда ҳаракатланиши мумкин. Шу билан бирга, виза талаби ўз кучида қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Чеклов 2021 йилда ўрнатилган ва оқибатда Афғонистонга борувчилар Тожикистон орқали бир кунлик айланма йўлдан фойдаланишга мажбур бўлаётган эди.
Таъкидланишича, чегарадан ўтиш тартибининг тикланиши экспорт қилувчи корхоналар учун катта қулайлик яратади.



