Расмий маълумотларга кўра, рўйхатга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

🔹 15–31 январ — фуқаролар census.stat.uz платформа орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтади;
🔹 4–28 феврал — махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар уйма-уй юриб, аҳолини ва қишлоқ хўжалигига доир маълумотларни рўйхатга олади.

Тадбир доирасида аҳолининг ёши, таълим даражаси, бандлик ҳолати, миграция жараёнлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ва чорвачилик кўрсаткичлари бўйича аниқ маълумотлар тўпланади.

Мутасаддилар таъкидлашича, барча тўпланган маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадлардагина қўлланади. Рўйхат саволномаси 71 та саволдан иборат бўлиб, унда аҳолининг турмуш тарзи ва қишлоқ хўжалигига оид асосий кўрсаткичлар қамраб олинган.